cover

Listen or download "Дональд" music song for free. Please buy "Дональд" album music original if you like the song you choose from the list. If one of the songs on the list are the copyright belongs to you, please Contact Us to send DMCA removal request, we will process at least 72 hours after we received your request.

Download Full Album songs "Дональд" FAST DOWNLOAD

.

Title : Дональд Трамп ва Ўзбекистон...- BBC O'zbek
Description : Ўзбекистон Америка Қўшма Штатларининг бугун – 20 январь куни расман қасамёдга келтирилижак янги республикачи президенти Дональд Трамп ўзининг сайловолди кампанияси чоғида хосан тилга олган саноқли давлатлардан бири бўлади.
Дональд Трамп Ўзбекистон ва ўзбекистонликлар номига Ироқ, Сурия, Афғонистон, Покистон, Яман, Сомали ва Марокаш қаторида тўхталиб ўтган.
Ўзбекистонни “эҳтимолий террорчилар етиштириб бераётган давлатлар” сафига қўшган, бошқа мамлакатлардан мусулмонларни Америкага киришини тақиқлаш ғоясини эсларкан, Дональд Трамп уларни “террорчилар”, деб ҳам атаганди.
Алал-оқибат ўтган йилнинг 8 ноябр кунги президент сайловида ғолиб чиққан республикачи номзоднинг 4 август куни Портланд шаҳрида янграган бу сўзлари турли ижтимоий мулоқот тармоқларида ўзбекистонликларнинг ғазабнок муносабатларига сабаб бўлганди.
Ўша пайтда Ўзбекистон муваққат президенти бўлган Бош вазир Шавкат Мирзиёев эса, Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистон лидерларидан кейин Дональд Трампни ғалабаси билан қутлаган тўртинчи Марказий Осиё давлати раҳбари бўлганди.
Ўз табригини бу учовлондан бир кун кейин йўллаган ҳозирда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев АҚШнинг 45-президентига “соғлиқ ва масъулиятли давлат мансабида улкан муваффақиятлар, бутун Америка халқига тинчлик, осойишталик ва тараққиёт тилаб” қолганди.
Ўз ўрнида таъкидлаш жоиз, марҳум президенти Ислом Каримовнинг чорак асрдан ортиқроқ бошқаруви даврида Ўзбекистон глобал сиёсатда ўзининг беқарор ташқи сиёсати билан танилиб улгурган.
Ҳали муваққат президент экан, Шавкат Мирзиёев ташқи сиёсат масаласида “марҳум президент Ислом Каримов концепциясига содиқ қолишлари”ни баён қилган.
Расман ҳам Россия ва ҳам АҚШ билан ҳар томонлама манфаатли ҳамкорлик ўз ташқи сиёсатларида муҳим аҳамият касб этиб қолишини алоҳида тилга олиб ўтган.
Бошқа томондан, Дональд Трампнинг қудратга келиши ўтган 15 йил давомида АҚШ-Ўзбекистон алоқаларида муҳим ўрин тутиб келган қўшни Афғонистонда Россия фаоллашиш ҳаракатида бўлган, демократчи президент Барак Обама даврида расмий Москва ва Вашингтон ўртасидаги муносабатларга жиддий дарз етган бир манзарада қудратга келмоқда.
Устига устак, Афғонистондаги хавфсизлик билан боғлиқ вазият ўтган 15 йил давомида кузатилмаган бир даражада издан чиқиб бўлган, мамлакатда барча минтақа давлатларини бирдек жиддий хавотирга солаётган Яқин Шарқдаги ИШИД гуруҳи қадар фаоллашишга муваффақ бўлган.
Шундай эса, мавжуд вазиятда АҚШ янги республикачи президентининг Ўзбекистонга нисбатан ташқи сиёсати қандай бўлади?
Би-би-си Ўзбек Хизмати худди ана шундай савол билан Тошкентдан сиёсий таҳлилчи Анвар Назировга мурожаат қилди.
Би-би-си Ўзбек хизматининг видеоларини да ҳам кўришингиз мумкин.
Download as MP3 | Download as MP4 | Fast Download